Франциянинг иккинчи йирик банки — Credit Agricole Эрон ва Суданга нисбатан АҚШ жорий этган санкцияларни бузгани учун судгача бўлган келишув тартибида Америка расмийларига 1 миллиард доллар тўлаши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg хабарларига таяниб, Interfax хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Credit Agricole ва расмийлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда, кўрсатиб ўтилган маблағ якуний эмас. Ушбу банк иши юзасидан АҚШ Адлия ва молия вазирликлари ҳамда Федераль захира тизими шуғулланмоқда, шунингдек, Нью-Йорк штати ва Манхэттен округи маъмурияти вакиллари ҳам ўз текширувларини олиб бормоқда.
Ўтган йили бошқа француз банки — BNP Paribas Эрон, Судан ва Кубага нисбатан санкцияларни бузганликда айбдор деб топилгач, 9 миллиард, бу йил эса Commerzbank (Германия) Эронга қарши жазо чораларига риоя этмагани учун 1,15 миллиард доллар америкаликларга тўлаб берди.
Изоҳ (0)