Юз ёшдан ошган японияликлар сони 60 минг кишига етди. Буни маҳаллий ОАВ ҳукуматнинг нафақадагиларни қўллаб-қувватлаш харажатларини мунтазам ошириб бораётгани билан боғламоқда, дея хабар беради Interfax.
15 сентябрда Японияда «Кексаларни эъзозлаш куни» нишонланади ва унда шу йил 100 ёшини қаршилаган 30 мингдан ортиқ нуронийга нархи тахминан 65 доллар турадиган кумуш тақсимчалар совға қилинади. Ҳукумат келгуси йилдан бошлаб уларнинг ўрнига арзонроқ ва оддийроқ ҳадялар тақдим этишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Японияда ўртача умр кўриш даражаси аёллар орасида 86, эркакларда эса 80 ёшни ташкил этади.
Изоҳ (0)