АҚШ полицияси Оранж-парк шаҳри (Флорида) фуқароси 20 ёшли Жошуа Голдбергни ҳибсга олди. У 11 сентябрда рўй берган терактлар қурбонлари хотирланадиган санада портлашни амалга оширишга тайёргарликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
CBS телеканалининг маълум қилишича, Федерал Қидирув Бюроси (ФҚБ) ўз информаторига Австаралияда яшовчи ливанлик қочоқ номидан турли шубҳали сайтларда хабар қолдираётган фойдаланувчи (кейинчалик у Жошуа Голдберг эканлиги аниқланган) билан алоқа боғлаш вазифасини топширган. Июль ойидан сентябргача Голдберг ўз суҳбатдошига терактлар тайёрлаш, жумладан, портловчи қурилмалар ясаш бўйича сабоқ берган.
У 2001 йил 11 сентябрдаги терактлар қурбонларига бағишлаб Канзасда ўтказиладиган маросим чоғида портлаш амалга оширилишини режалаштирган. Голдберг 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)