Хитойда йўлга тўкилган гуруч виноси туфайли автобус ағдарилиб кетди. 12 киши йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлди, деб хабар беради «РИА Новости».
Нохуш ҳодиса Хэнань вилоятида содир бўлди. Маҳаллий ҳукуматнинг маълум қилишича, сирпанчиқ йўлда ағдарилиб кетган автобусга юк машинаси тўқнашиб кетган.
Тўққиз киши ҳодиса жойида, яна уч нафари шифохонада ҳалок бўлди. 20 га яқин одам касалхонага жойлаштирилди. Полиция автобус ва юк машинаси ҳайдовчиларини қўлга олди.
Изоҳ (0)