Бугун, 11 сентябрь куни Озарбайжон пойтахти Бокуда Даъвогарлар турнирига йўлланмалар учун нокаут тизим бўйича ФИДЕ Жаҳон кубоги бошланди, дея хабар бермоқда «12news.uz».
11—13 сентябрда ўтказиладиган биринчи турда дунёнинг турли бурчакларидан келган 128 нафар шахматчи қатнашади. Улар орасида Ўзбекистон ва Марказий Осиё шахмати етакчиси Рустам Қосимжонов (1979 йилда туғилган) ҳам бор.
У дастлабки турнинг биринчи партиясида канадалик шахматчи Антон Ковалёв (1992 йилда туғилган) билан ўйнайди. Антон Украинада туғилган бўлиб, Аргентина фуқароси ҳисобланади ва Канада шахмат федерацияси номидан қатнашади.
Изоҳ (0)