АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида давом этаётган теннис бўйича «Катта Дубулға» туркумига кирувчи US Open турнирининг ўсмирлар ўртасидаги мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Жўрабек Каримов ўз иштирокини якунлади, деб хабар беради «Оламспорт».
Аввалига яккаликнинг илк даврасидаёқ япониялик теннисчига имкониятни бой берган Жўрабек жуфтликлар беллашувида ҳам мағлубиятга учради. Франциялик Денолли Корентин билан олтинчи рақамли жуфтликни ҳосил қилган Жўрабек мезбон теннисчилар – Холт Брэндон ҳамда Смит Рэлейга 4:6, 7:6, тай-брекда 6:10 ҳисобида ютқазди.
Изоҳ (0)