Американинг Apple ҳамда Британия ва Нидерландиянинг Royal Dutch Shell компаниялари евроҳудудда қарз олишнинг паст қиймати кузатилаётган бир пайтда еврода облигация жойламоқчи, дея хабар бермоқда «Ведомости».
Apple ҳар бири 1 миллиард евролик 8 ва 12 йиллик иккита эмиссия жойлашни режалаштирмоқда. Shell эса жами ҳажми 3,45 миллиард еврога тенг уч серияли облигацияларни жойлаштирмоқчи.
Dealogic консалтинг фирмаси маълумотларига кўра, жорий йилда Америка компаниялари Европа фирмаларига нисбатан кўпроқ евробонд сотган.
Изоҳ (0)