Таиландда енгил атлетика бўйича мамлакат очиқ чемпионати якунланди. Мусобақаларнинг сўнгги кунида ўзбекистонлик спортчилар биттадан олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан, Тимур Рахматуллаев баландликка сакрашда олтин, уч хатлаб сакрашда Иван Денисов кумуш, Андрей Резниченко бронза медали соҳиби бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси Таиланд очиқ чемпионатида асосан ёш спортчилар билан иштирок этганига қарамай, жами учтадан олтин ва кумуш ҳамда битта бронза медалини қўлга киритди.
Изоҳ (0)