Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих жароҳати туфайли Филиппинга қарши ўйинни ўтказиб юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Александр Гейнрих Яманга қарши ўйиндан сўнг, Филиппинга қарши ЖЧ-2018 саралашининг иккинчи босқичи 4-тур учрашувидан олдин ўтказилган машғулотлар давомида жароҳат олган.
Маълумот учун, Гейнрих Яманга қарши ЖЧ-2018 саралаш ўйинида Ўзбекистон миллий терма жамоасига ғалаба келтирган ягона голга муаллифлик қилганди. Самвел Бабаян қўл остидаги миллий терма саралаш доирасидаги навбатдаги ўйинни 8 октябрь куни сафарда Баҳрайнга қарши ўтказади.