Бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида давом этаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистоннинг олти нафар вакили рақибларидан устун келиб, кейинги босқичга йўл олди. Бу ҳақда «Sports.uz» хабар бермоқда.
Жумладан, 48 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Ҳалимбек Утегенов молдавиялик рақиби Вакула Висторни техник нокаутга учратиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
9 сентябрь, чоршанба куни етти нафар ўзбекистонлик навбатдаги беллашувларини ўтказади.
Изоҳ (0)