АҚШда Меҳнат куни байрамини нишонлаш давомида учта енгил моторли самолётнинг ҳалокати натижасида ўн киши қурбон бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
7 сентябрь, душанба куни Орегон ва Шимолий Каролина штатларидаги икки ҳалокат оқибатида беш киши қурбон бўлди.
6 сентябрь, якшанба куни эса енгил моторли самолёт Колорадо штатидаги тоғли ҳудудга қулаб тушган. Самолётда бўлган беш киши ҳалок бўлган.
Маҳаллий ҳукумат ҳодиса сабабларини аниқламоқда.
Изоҳ (0)