Испаниянинг Каталония мухторияти аҳолисининг 46,2 фоизи Испания таркибидан чиқишга қарши, дея хабар бермоқда «TAСС» сўров натижаларига таяниб.
Ҳудудда 27 сентябрь куни бўлиб ўтадиган парламент сайловлари арафасида ўтказилган сўровда иштирокчиларнинг 44,4 фоизигина Каталония мустақиллигини ёқлаб овоз берди.
Mundo газетаси ёзишича, шундай миқдордаги овозлар Каталония ҳукумати раиси Артур Масга қироллик таркибидан чиқиш жараёнини бошлаш учун етарли бўлади. Аввалроқ таркибига Каталониянинг ҳукмдор Демократик конвергенцияси ва Каталония Сўл республикачилари кирадиган «Биргаликда ‘ҳа’ деймиз» коалицияси сайловда овоз берувчиларнинг кўпчилиги улар тарафда бўлса, вилоят ҳукумати Испаниядан ажралиб чиқиш жараёнини бошлашини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)