Талончиликда гумон қилинган шахснинг ортидан тушган Нью-Йорк полициячилари унга 84 марта ўқ узди ва улардан атиги биттаси жиноятчига тегди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
27 ёшли Жеррол Харрис автомобилни олиб қочишга уринганда буни эгаси пайқаб қолади ва полицияни чақиради. Жиноятчи полиция ходимларига қарата ўқ узди, улар эса бунга жавоб қайтарди: нақ 84 та ўқ узиб, ниҳоят оёғидан яралаш ва қўлга олишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)