Шимолий ва Жанубий Корея Корея ярим оролининг айрилишиб кетган оилаларини учраштириш ҳақида 2014 йил февралидан буён биринчи марта келишувга эришди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» «Рёнхап» агентлигига таяниб.
Юзта оила учун мўлжалланган тадбир КХДРдаги Кимган тоғида жойлашган курорт ҳудудида 20—26 октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Нашр эслатишича, Корея ярим оролида 1950—53 йилларда бўлиб ўтган уруш тинчлик битимини имзолаш билан эмас, ярашув билан якунланган ва 120 мингга яқин оилаларни айирган эди. 2000 йилдан буён ҳар иккала томондан 18 минг нафар оила аъзоларигина учрашишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)