Хитойнинг Ганьсу провинциясида 20 нафар синфдошини каламушни ўлдирадиган дори билан қасддан заҳарлашда гумон қилиниб, ўқувчи қиз ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда ECNS.
Ҳодиса 1 сентябрь куни Гаолань уездида содир бўлган. Маҳаллий мактаб ўқувчилари заҳарланиш белгиларидан шикоят қилган. Кейинроқ қиз улар ичадиган сувга каламуш дорисини сепиб қўйганини тан олди.
14 ўқувчи касалхонага ётқизилди, уларнинг тўрт нафари оғир аҳволда. 4 сентябрь куни болаларнинг барчасига уйга жавоб берилди.
Полиция ҳодиса юзасидан текширув олиб бормоқда. Қизнинг ўз синфдошларини заҳарлашдан мақсади маълум эмас.
Изоҳ (0)