Ямандаги портлаш оқибатида Бирлашган Араб Амирликларининг 45 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Inform.kz» хабар бермоқда.
БАА давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, аскарлар қурол-яроғ омборидаги тасодифий портлаш оқибатида ҳалок бўлган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган.
2015 йилнинг март ойидан бери Саудия Арабистони бошлиқ коалиция кучлари Ямандаги исёнчи хусийларга қарши ҳарбий операция олиб бормоқда. Араб нашрлари маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда коалиция ҳаво зарбаларидан қуруқликдаги ҳаракатларга ўтган.
Қайд этилган портлашгача яна беш нафар амирлик аскари Яман пойтахти Сана шаҳрида ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)