Малайзиядаги норозилик намойишлари «барқарорлик ва бирликка путур етказаётгани сабабли ҳам» бесамардир. Бу фикр, «ТАСС» хабарига кўра, Малайзия бош вазири Нажиб Раззоқ томонидан билдирилди.
Унинг сўзларига кўра, бундай намойишлар «халқ хоҳиш-истагини билдирмайди, айни вақтда қонунлар ва конституцияга хилофдир». «Албатта, халқ ҳокимиятни сайлаш ҳуқуқига эга, бироқ бу кўчадаги норозилик намойишлари билан эмас, балки овоз бериш орқали амалга оширилиши керак», — деди Малайзия бош вазири.
Ўтган дам олиш кунлари Куала-Лумпурдаги ҳукуматга қарши норозилик намойишларида 300 мингдан 500 минг нафаргача одам қатнашди. Намойишчиларнинг асосий талаби бош вазир Нажибнинг истеъфога чиқишидир. Бунга бош вазирнинг шахсий ҳисоб-рақамларида қарийб 650 миллион доллар пул борлиги маълум бўлгани ва у коррупцияга алоқадорликда гумон қилинаётгани сабаб бўлди.
Изоҳ (0)