Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Суднинг ҳибсга олиш ҳақидаги қароридан сўнг истеъфо берган Гватемаланинг собиқ президенти Отто Перес Молина ўзига қўйилган айбларни тан олмади. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.

Фото: ntv.ru

Фото: ntv.ru

4 сентябрь, жума куни бўлиб ўтган суд маҳкамасида 64 ёшли Молина давлат божлари билан боғлиқ йирик коррупциявий жиноятга алоқадор эканлиги ҳақидаги айбловларни рад этди. Қайд этиш жоиз, мазкур иш бўйича 100 дан ортиқ одам судланмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, Молина ва бошқа юқори мансабдор давлат хизматчилари бизнесменлар мамлакат ҳудудига олиб кираётган маҳсулоти учун бож тўлашдан озод бўлиш мақсадида бериб турган поралардан фоиз олган.

Ўз навбатида, собиқ президентнинг адвокатлари барча айбловларни рад этмоқда. Хусусан, Молинанинг вакили собиқ президент суддан яширинмоқчи эмаслигини ва суд жараёнида тўлиқ иштирок этишга тайёрлигини билдирган.

Маълумот учун, Гватемаладаги навбатдаги президент сайловлари 2016 йилнинг январь ойига белгиланган. Отто Перес Молина мазкур сайловларда иштирок этмайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Италия ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди (фото) 
Қирғизистон
“Росатом” яна бир Марказий Осиё давлатида АЭС қурмоқчи
Маҳаллий
Андижонда ўғли ўлдириб, каналга ташлаб юборилган отанинг мурдаси Фарғонадан топилди