Хитой Марказий ҳарбий кенгаши раисининг собиқ ўринбосари, генерал-полковник Чжан Чжэнь 3 сентябрь, пайшанба куни 101 ёшида Пекинда вафот этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Марҳум Хитойда Қуролли кучларни бошқаришнинг энг юқори давлат органи ҳисобланадиган ҳарбий кенгаш раиси ўринбосари лавозимини 1992—1997 йилларда эгаллаган, ундан олдинроқ Миллий мудофаа университетини бошқарган эди.
Изоҳ (0)