Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон мамлакат Суриядан минг нафар мигрантларни қабул қилишга тайёрлигини маълум қилди, дея хабар бермоқда «Новая газета» ҳукумат матбуот хизматига таяниб.
Бош вазир аниқлик киритишича, мамлакатга айни пайтда Европада бўлганлар эмас, Сурия билан чегарадаги лагерлардаги янги қочоқлар келтирилади.
Мамлакат ҳукумати муҳожирларни ноҳукумат ташкилотлар иштирокида қочоқлар лагерларига тақсимлаш билан шуғулланади.
Изоҳ (0)