Америка Самоасида 4 сентябрь, жума куни жаҳоннинг энг бўйи паст одами вафот этди. Бу ҳақда Kathmandu Post хабар бермоқда.
Америка Самоасидаги Magic Circus’да ишлаб келган асли непаллик Чандра Баҳадур Данги бўйи энг паст — 54,6 сантиметр бўлган инсон сифатида Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин олганди.
Данги мазкур унвонни 2012 йил 26 февраль куни Катмандудаги клиникада ўтказилган расмий текширувдан сўнг қўлга киритганди. Ўшанда у 1997 йили вафот этган ҳиндистонлик Гул Муҳаммаднинг рекордини урган — Гулнинг бўйи 57 сантиметр эди.
Изоҳ (0)