Northrop Grumman ва Boeing рақобатчи концернлари Lockheed Martin билан ҳамкорликда АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари учун ядровий қурол билан жиҳозланган бомбардимончи самолётни ишлаб чиқармоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
LRS-B номли лойиҳа доирасида аллақачон иккита прототип яратилди. Улардан бири Northrop Grumman компанияси, иккинчиси эса Boeing ва Lockheed Martin компанияларининг биргаликдаги ҳаракатлари ёрдамида ишлаб чиқилган.
LRS-B лойиҳасининг ҳар иккала ишланмаси аэродинамик трубада тозалашдан ўтказилиб, уларнинг ресурс салоҳияти баҳоланди.
Изоҳ (0)