Тошкентда 10 сентябрдан 3 октябрга қадар япон қўғирчоқлари ва гравюралари кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар беради «Газета.uz».
Япон қўғирчоқлари кўргазмаси 14 та гуруҳга бўлинган 70 та экспонатни намойиш этади. У қўғирчоқлар замонавий санъати дунёси, унинг анъаналари ва уларнинг япон халқи замонавий дунёсига кириб борганлиги билан таништиради. Қадим замонлардан қўғирчоқлар Япония кундалик ҳаётининг бир бўлаги бўлиб келган.
«Эдонинг 100 та машҳур манзараси» гравюралар кўргазмаси XIX асрнинг машҳур япон рассоми Утагава Хиросигэнинг асарлари тўпламидан иборат. Эдо шаҳри мавзуси (Токионинг қадимги номи) рассомнинг энг севимли мавзуларидан бири бўлган.
Кўргазма Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)