Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Ангрен ўлкашунослик музейининг Уфимцев номидаги галереяси мансабдор шахсларига нисбатан жиноят ишини тергов қилмоқда, деб ёзади UzDaily «Ахборот» дастурига таяниб.
Тергов чоғида Ўзбекистон фуқароси Максим Сучилин музей директори Любовь Илларионова ва музей бош қўриқловчиси Асия Аглямова билан олдиндан тил бириктириш орқали, 2005—2011 йиллар давомида коллекцияда сақланаётган Уфимцев ва бошқа машҳур ўзбек рассомларининг тасвирий санъат ва график асарларини қалбаки экспонатлар билан алмаштириб қўйиш йўли билан ўғирлаб келгани аниқланди.
Музейга ўғирланган картиналарнинг бир қисми қайтарилди.
Айни пайтда фуқаро Сучилин ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан қидирилмоқда. Россиянинг тегишли органлари билан картиналарни Ўзбекистонга қайтариш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)