2015 йилнинг 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Эрон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Баходир Абдуллаев Тошкентдан Теҳронга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Баходир Абдуллаев илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида ишлаган.
Изоҳ (0)