Samsung Electronics компанияси бош офисининг юқори малакали мутахассислари Ўзбекистонда замонавий технологиялар соҳасида ўқув семинари ўтказади. Бу ҳақда Samsung Electronics’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси «Дарё»га маълум қилди.
Сентябрь ойида кўнгиллилар — Samsung’нинг етакчи муҳандислари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу дастур қатнашчиларининг Тошкентга иккинчи ташрифидир, шу вақтга қадар ҳеч бир мамлакатда лойиҳа икки марта амалга оширилмаган.
38 кўнгилли орасида Samsung компаниясининг Galaxy сериясидаги S, Note, Tab смартфонлари, Android операцион тизимидаги дастурларни ишлаб чиқаришда иштирок этган етакчи мутахассислари ҳам Ўзбекистонга келади.
Лекциялар 5 та йўналиш бўйича олиб борилади:
- 3D моделлаштириш;
- Мультимедиа;
- Android базасида юқори даражада дастур ишлаб чиқариш;
- Робототехника (дронларни бошқариш);
- Қуёш энергиясидан фойдаланиш технологиялари.
Лойиҳа Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Изоҳ (0)