Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Ўзбекистон Давлат санъат музейидан расмлар ўғирлаб кетилиши ҳолатини аниқлади, деб ёзади UzDaily.
«Ахборот» дастурида хабар берилишича, Ўзбекистон Давлат санъат музейи собиқ бош қўриқловчиси Мирфайзи Усмонов музейнинг бошқа ходимлари билан тил бириктириб, асл расмларни нусхасига алмаштириб қўйиш орқали давлатга 47,5 миллиард сўм миқдорида зарар етказди.
68 мингга яқин расмларни инвентаризация текширувидан ўтказиш чоғида уларнинг 278 таси қалбаки эканлиги, 2 таси йўқлиги аниқланган. Маълумотларга кўра, жиноий гуруҳ фонд музейидаги еттита картинани Россия фуқароси Тоир Тоировга 5,1 минг долларга пуллаган.
Чора-тадбирлар кўрилиши натижасида Россиядан картиналар қайтарилди. Ушбу жиноий иш бўйича музейнинг 13 нафар ходими тегишли жазога тортилди.
Изоҳ (0)