Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида Нурсултон Назарбоев ҳақидаги бешинчи фильмни суратга олиш ишлари давом этмоқда, шу туфайли шаҳар марказидаги кўчалар ёпиб қўйилган, дея хабар бермоқда «Zakon.kz».
3 сентябрь куни 91 йил августидаги фитна саҳнаси суратга олинди, бунда 90 йилларга тегишли транспорт воситаларидан фойдаланилди, кўчаларда ўша даврга хос манзаралар яратилди.
Фильм режиссёр Сергей Снежкин томонидан ишланмоқда, суратга олиш гуруҳи юзга яқин кишидан иборат.
Изоҳ (0)