Москва метрополитени вагонларида телеканаллар трансляцияси йўлга қўйилади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Телеэкранли илк вагонлар 5 сентябрь кунидан эътиборан Серпуховск—Тимирязевский йўналишида қатнай бошлайди. Кейинчалик бундай вагонлар метронинг бошқа линияларида ҳам пайдо бўлади.
Шу билан бирга, Москва метроси раҳбари Дмитрий Пеговнинг таъкидлашича, телеэкранлардан товуш тарқалиши масаласи ҳозирча ҳал этилмаган.
Изоҳ (0)