АҚШ президенти Барак Обама Аляскага ташрифининг сўнгги кунида маҳаллий аҳолининг миллий рақсини ижро этди. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар бермоқда.
Мамлакат раҳбари Дилленгхем шаҳридаги мактабга ташриф буюриб, ёрқин либосларни кийиб олган ўқувчилар билан бирга рақсга тушди. Президентнинг мусиқа садолари остидаги ҳаракатлари ёмон чиқмади. «Мен шуғулланганман», — деди фахр билан Обама.
Рақсдан сўнг, Обама «бу ерда бўлиб турганидан бахтиёр эканлигини» маълум қилди. АҚШ президенти келаси сафар бу ерга турмуш ўртоғи Мишель ҳамда қизлари Саша ва Малия билан келишга ваъда берди. Ўз навбатида, АҚШ президенти ёш аляскаликларни ўз анъаналарини сақлаб қолишга чақирди.
https://www.youtube.com/watch?v=OgoVGerJDvE&феатуре=youtu.be
Учрашув сўнгида Обама болажонларга миннатдорчилик билдириб, Camai President Obama ёзуви фонида улар билан бирга суратга тушди (camai — Аляска халқларининг анъанавий саломлашувидир).
Изоҳ (0)