Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги муносабатларнинг кейинги ҳолати Жанубий Корея ҳукуматининг хулқига боғлиқ. Бу фикр, «ТАСС» хабарига кўра, КХДРнинг Кореяни тинч йўл билан бирлаштириш қўмитаси вакили томонидан билдирилган.
Қўмита вакили хорижий сафари давомида икки Корея ўртасидаги қуролсизлантирилган ҳудудда яқинда бўлиб ўтган кескинлик учун жавобгарликни Пхеньян елкасига юклаган Жанубий Корея президенти Пак Кин Хени танқид остига олди.
«Шимол ва Жануб ўртасидаги муносабатларнинг жорий аҳволи ингичка муз устидаги юришни ёдга солади. Шу сабабли ҳам Жанубий Корея президенти ўйлаб фикр билдирмоғи керак», — дейди қўмита вакили.
Пхеньян вакилининг ёдга солишича, 7 сентябрь куни Корея уруши сабаб ажралиб кетган оилаларнинг учрашувларини қайта ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган. «Шимол ва Жануб ўртасидаги муносабатлар қандай — барқарор ёки қарама-қарши кайфиятда ривожланиши фақат Жанубий Корея ҳукуматига боғлиқ», — деди КХДР вакили.
Изоҳ (0)