Венесуэла Хитой билан мамлакатда нефть қазиб олишни кўпайтириш учун 5 миллиард доллар кредит ажратилишини ҳам кўзда тутувчи 10 йилга мўлжалланган янги ҳамкорлик келишувларини имзолади. Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари нефть ва газ, қишлоқ хўжалиги ҳамда технологиялардир. Бу ҳақда Bloomberg агентлигига таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.
«Биз кунига 1 миллион баррель нефть етказиб бериш даражасига чиқишимиз керак,— дея таъкидлаган Венесуэла президенти Николас Мадуро келишувларни имзолаш чоғида. — Ҳозирги пайтда бу кўрсаткич 700 000 баррелни ташкил этмоқда».
Хитой Лотин Америкасидаги бу давлатнинг асосий кредитори ҳисобланади. Венесуэла олинган қарзларни асосан нефть етказиб бериш билан узади.
Изоҳ (0)