Ливия қирғоқ соқчилари Триполи ҳудудида ҳалокатга учраган кемадан юздан зиёд ноқонуний муҳожирларни қутқариб олди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Биз Африка давлатларидан келган 104 нафар муҳожирни қутқардик, улар орасида 14 аёл бор, — деди Ливия қирғоқ соқчилиги ходими. — Уларнинг кўпчилиги Сьерра-Леоне ва Нигерия фуқаролари».
Хабарларга кўра, муҳожирлар бор-йўғи 35 кишини кўтара оладиган шиширилган қайиқда Европага етиб олмоқчи бўлган.
Ливия пойтахтидан 50 км нарида кема тешилган ва чўкиб кетган. Қутқарилган одамлар Триполидаги ҳарбий денгиз кучлари базасига етказилди.
Изоҳ (0)