Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев АҚШга сентябрь ойида режалаштирилган ташрифини бекор қилди. Ушбу ташриф чоғида у БМТ Бош Ассамблеясининг 70-сессиясида иштирок этишни мўлжаллаган эди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Президент аппарати ходимларининг маълум қилишича, аввал ноябрда ўтказилиши кўзда тутилган парламент сайловларининг 4 октябрга кўчирилиши сабабли давлат раҳбари шундай йўл тутишга мажбур бўлган.
Эслатиб ўтамиз, БМТ Бош Ассамблеясининг 70-сессияси 15—22 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)