Калифорниянинг Сан-Диего университети олимлари суюқликларда ҳаракатлана оладиган балиқ шаклидаги микророботларни 3D-принтердан чиқариш технологиясини ишлаб чиқди, дея хабар бермоқда Advanced Materials журнали.
Микророботнинг узунлиги 120 микрон, қалинлиги 30 микронни (одам сочидан ингичкароқ) ташкил этади. Унинг думида платинали наноқисмлар бўлиб, улар водород пероксиди билан алоқага киришгач, ҳаракатлана бошлайди. Балиқчанинг бошига эса темир оксиди наноқисмларини жойлашди, у магнитлар ёрдамида балиқнинг йўналишини белгилаш имконини беради.
Муаллифлар ушбу нанобалиқчалар одам организмидаги токсинларни аниқлаш ва зарарсизлантириш учун қўл келишини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)