27 август, пайшанба кечки пайт Покистон ва Ҳиндистон чегарасида рўй берган отишмада уч киши ҳалок бўлди, 16 киши жароҳатланди. Жамму ва Кашмир штати полицияси маълумотларига кўра, ўққа тутиш Покистон томонидан бошланган. Бу ҳақда "TASS" хабар бермоқда.
Ҳалок бўлганлар орасида аёл киши, яраланганлар сафида эса вояга етмаганлар бор. Ҳиндистон томони ҳам жавоб ўтини очган ва ўзаро отишма икки соатдан зиёд давом этган.
Покистонликлар орасида ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)