Буюк британиялик 46 ёшли Скотт Стэммерс Нью-Йорк судида Шимолий Кореяда тайёрланган 100 кило метамфетаминнинг АҚШга контрабандаси билан шуғулланганини тан олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Стэммерс 2013 йил сентябрида Таиландда қўлган олинган беш кишидан иборат жиноий гуруҳ аъзоси бўлган. Тергов материалларига кўра, ҳибсга олинган икки нафар гонконглик КХДР ҳудудида ишлаб чиқарилган наркотикларни сотиш, икки нафар британиялик эса метамфетаминни сақлаш ва манзилига етказиш билан шуғулланган. Жиноий гуруҳнинг уч аъзоси олдинроқ ўз айбини тан олган, бешинчи гумонланувчи — Филип Шэкелс эса суд олдида энди жавоб беради.
Айбланувчилар Шимолий Корея наркотикларини етказиб бериш билан шуғулланган дунёда ягона гуруҳ эканлиги билан мақтанган. Улар АҚШга жўнатган наркотикларнинг тозалик даражаси 98 фоизни ташкил этган.
Изоҳ (0)