Япониялик астронавт Норисигэ Канаи 2017 йил ноябрида Халқаро коинот станциясига (ХКС) парвоз қилади. Бу ҳақда мамлакат аэрокоинот изланишлари агентлиги (JAXA) маълум қилди, дея хабар бермоқда «TASS».
Бу 38 ёшли денгиз кучлари лейтенанти Канаининг коинотга илк учиши, у ҳисоб бўйича ўн биринчи япон астронавти бўлади. Айни пайтда ХКСда унинг ҳамюрти Кимия Юи фаолият олиб бормоқда.
Изоҳ (0)