Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2015 йилнинг 27 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Даниэл Розенблумни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: mfa.uz

Фото: mfa.uz

Учрашув чоғида Ўзбекистон—АҚШ мулоқотининг ҳозирги ҳолати ва уни сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, гуманитар ва ўзаро манфаатли бўлган бошқа соҳаларда чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, баъзи халқаро ва минтақавий сиёсатга оид масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Суҳбатда АҚШ элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Элдор Шомуродов Турин клубидан жиддий таклиф кутаётгани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 3 декабрь куни об-ҳаво ёғингарчиликсиз, лекин туманли бўлиши кутилмоқда
Маҳаллий
Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларидаги хонадонлар бузилиб, чегарани мустаҳкамлаш объектлари қурилади