ЮНЕСКОнинг халқаро муносабатлар ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича Бош директорининг ўринбосари Эрик Фальт Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт вазири Баҳодир Аҳмедовга Аския (Ўзбекистондаги пичинг ва қочирим санъати) Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилгани тўғрисидаги сертификатнинг аслини тақдим этди. Бу ҳақда «Жаҳон» АА хабар бермоқда.
Ҳужжатни тақдим этиш маросими Самарқанддаги «Шарқ Тароналари» Х халқаро мусиқа фестивали доирасидаги «Шарқ халқлари мусиқа маданиятининг муштараклиги» мавзусидаги анжуманда бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг ноябрида Аския санъати Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилганди.
Изоҳ (0)