Навоий вилоятининг Кармана туманида ёш оилалар учун барпо этилган 64 хонадонга мўлжалланган «Камолот» уйи фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
– Янги уйлар мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган иқтидорли, ташаббускор ёш оилаларга тижорат банкларининг ипотека кредити асосида йигирма йил муддатга, бошланғич тўловларсиз берилди, – дейди «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Кармана тумани кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Тоҳир Абдураҳмонов. – Миллий ва замонавий меъморчилик уйғунлигида бунёд этилган икки ва уч хонадан иборат уйларда барча шароит яратилган.
Изоҳ (0)