Тошкентда қозоғистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг савдо миссияси ўтказилади, у Қозоғистоннинг KazNEX Invest экспорт ва инвестициялар бўйича агентлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилади, дея хабар бермоқда «Review.uz».
Машинасозлик, кимё, қурилиш, фармацевтика, озиқ-овқат, металлургия соҳасидаги 20 та корхона Ўзбекистоннинг улгуржи савдо ва дистрибьюторлик компаниялари билан музокаралар ўтказиб, товар етказиб бериш имкониятларини муҳокама қилади.
Шу билан бирга, Қозоғистон маҳсулотларини рўйхатдан ўтказиш ва Қозоғистон компанияларининг Ўзбекистон давлат харидларидаги иштироки юзасидан давлат органларида учрашувлар ўтказилади.
Изоҳ (0)