Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Америкалик машҳур рэпер Канье Уэст ижодий фаолиятидаги ютуқлари учун MTV Video Music Awards мусиқий видеоклиплар танловининг Майкл Жексон номидаги махсус мукофотига муносиб кўрилди. «TASS» хабарига кўра, танловнинг бошқа ғолиблари номлари 30 август куни Лос-Анжелесдаги «Майкрософт» театрида бўладиган тақдимотда эълон қилинади.

Фото: TASS

Фото: TASS

Ўтган йиллар давомида Дэвид Боуи, Мадонна каби таниқли ижрочиларга, жумладан, Майкл Жексоннинг ўзига ҳам топширилган Майкл Жексон номидаги мукофот MTV Video Music Awards’нинг энг олий совринларидан бири ҳисобланади. Мазкур йўналиш ғолиби тақдимот маросимидан бир ҳафта аввал — ғолибнинг маросимдаги иштирокини таъминлаш мақсадида эълон қилинади.

KTLA телеканали хабарига кўра, 38 ёшли Канье Уэст маросимда иштирок этишини тасдиқлаган. «Бундан ташқари, у тез орада чиқарилиши кутилаётган SWISH альбомидан ўрин олган қўшиқларнинг бири билан чиқиш қилади», — дейилади телеканал хабарида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов