Франция пойтахтида болалар ва ўсмирларнинг «Париж, сени севаман!» ХXIII халқаро фестивали бўлиб ўтди. Theatre Le Palace саҳнасида дунёнинг турли мамлакатларидан келган юздан ортиқ ёш истеъдод соҳиблари иштирок этди. Бу ҳақда «Anons.uz» хабар бермоқда.
Тошкентлик Александра Рудских ва Милана Пак «Вокал ижрочилиги» йўналишида танловда ғолиб чиқди. Шунингдек, Милана фестивалнинг энг ёш қатнашчиси сифатида ҳам эътироф этилди.
Изоҳ (0)