Хонанда ва актриса Женнифер Лопес Paper журнали учун уюштирилган фотосессияда иштирок этди. Ҳозирча интернетда фақат журнал муқоваси тасвири пайдо бўлди, тўлиқ фотосессия эса яқин кунларда чоп этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
Лойиҳа муаллифлари Лопесга шерик сифатида Balmain бренди креатив директори Оливье Рустенни танлади. Уларнинг ғоясига кўра, Лопес ва Рустен муқовада юксак мода ҳамда поп-маданият оралиғидаги тушунча – ҳашамат тимсоли сифатида гавдаланиши лозим.
Изоҳ (0)