Актриса Шаҳзода Муҳамедова shok.uz сайтини унинг обрўсини тўкувчи мақола ёзишда айблагач, сайт ходимлари уни судга берди, дея хабар қилмоқда «12news.uz» «Даракчи» газетасига таяниб.
«Такрор айтаманки, сайтга жойланган аноним мақоланинг Шаҳзода Муҳамедова алоқадор жойи йўқ. Актриса нима учундир бу мақола ўзи ҳақида деб ўйлаяпти. Энг ёмони шундаки, актриса бизни энг беадаб сўзлар билан ҳақоратлади», — деди сайт ишчиси Ойбек.
У газетага Шаҳзода Муҳамедова сайт ишчиларига қарата ёзган SMS-хабарларни ва у билан бўлган телефон суҳбатлари ёзувларини тақдим этган. «Уларни кўриб, ‘наҳотки бу биз билган Шаҳзода Муҳамедова бўлса?’ — дея ҳайратда қолдик», — дейилади газета хабарида.
Шу тариқа, аввал актриса сайтни судга берган бўлса, энди сайт ходимларни асоссиз ҳақоратлагани учун Шаҳзода Муҳамедова устидан судга шикоят қилди.
Эслатиб ўтамиз, актриса Шаҳзода Муҳамедова уни «ўйнаш»га чиқарган shok.uz сайтини судга бермоқчи эканлигини маълум қилганди. Аммо сайт таҳририяти «Актрисани ажрашган эрига, банкир билан юрган бошқа актриса ўйнаш бўлиб олди» номи остида чоп қилинган мақола Шаҳзода Муҳамедова ҳақида эмаслигини исботловчи далиллари борлигини баён қилган.
Изоҳ (0)