Таниқли киноактёр Мел Гибсон Австралиянинг Сидней шаҳридаги кинофестивалнинг ҳақиқий «қаҳрамони»га айланади: уч нафар бола билан келган аёлни аввал туртиб юбориб, сўнг куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилди. Гувоҳларнинг айтишича, бунга оддийгина фотосурат сабаб бўлган. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар бермоқда.
«Мен Гибсонни унга ҳамроҳлик қилаётган қиз билан бирга суратга олдим, холос. У менга бақириб берди, ҳақоратлади, туртиб юборди, ҳатто қўл кўтаришдан ҳам тоймаса керак, деб ўйлагандим. Оддийгина фотосурат одамни шунчалик дарғазаб этишини тасаввур ҳам қилмагандим», – дея шикоят қилди жабрдийда Кристи Миллер.59 ёшли актёр 24 ёшли маъшуқаси Розалинд Росс «Мел, етар», дея тинчлантиргандан кейингина ўзига келган.
Изоҳ (0)