NASA 2015 йил 24 август, душанба куни қайд этилган кучли Қуёш чақнаши суратини эълон қилди. Бу ҳақда "3dnews.ru" хабар бермоқда.
Тасвир NASA «Юлдуз билан ҳаёт» дастури доирасида 2010 йилда ишга туширган Қуёш динамикаси обсерваторияси (Solar Dynamics Observatory, SDO) коинот аппарати ёрдамида олинган. SDO бортида Қуёшнинг 12 хил кўринишини тасвирга олишга қодир аппаратура жойлаштирилган.
Қайд этилган чақнашга М5.6 балл берилди.
Изоҳ (0)