Нидерландия шимолидаги Лопперсум маълумотлар узатишнинг 5G технологияси синовлари ўтказиладиган дунёдаги биринчи қишлоқ бўлади. Лойиҳада TNO, Ericsson, KPN, Huawei каби қатор маҳаллий ва хорижий компаниялар иштирок этади. Бу ҳақда "Корреспондент.net" хабар бермоқда.
Қишлоқ аҳолиси янги технологиядан ҳозирча фойдалана олмайди: ушбу синовлар биринчи галда минтақага инвесторларни жалб этишга қаратилган. Бутун дунёдан келган компаниялар бу ерда 5G дан фойдаланган ҳолда ўз маҳсулотларини яратиш билан шуғулланади.
Изоҳ (0)