• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    Биткоинлар эвазига жаҳон бўйлаб саёҳат

    Люксембурглик дастурчи Феликс Вайс ўз олдига бир йил давомида фақат биткоинлар эвазига ҳаёт кечириш, айни вақтда, жаҳон бўйлаб саёҳат қилиш вазифасини қўйди. TJournal’нинг ёзишича, унинг бу тажрибасига Reuters агентлиги эътибор қаратган.

    Фото: TJournal

    Фото: TJournal

    2015 йилнинг 12 январь куни Вайс ўзининг Bitcoin Travel номли блогида жаҳон бўйлаб 365 кунлик саёҳатга чиқишни режалаштираётганини маълум қилди. У ўзининг барча пулларини биткоинларга алмаштирди ва кредит картасини бўлакларга бўлиб ташлади.

    «Мен ўзим учун рақамли валюталарни 2012 йилда кашф этгандим ва буни тушуниб олишим учун маълум бир вақт керак бўлди, охир-оқибат бундай пул менинг ҳаётимни ўзгартириб юборди», — дейди дастурчи.

    Вайс оддий қоидаларга риоя этишга қарор қилди: қаерда ишлатиш мумкин бўлса, ўша ерда биткоиндан фойдаланди, масалан, турар-жой ҳақини, овқат ёки йўлкирани рақамли валюта билан тўлади ва ҳеч қачон дебет ёки кредит картага ёхуд банкоматларга мурожаат қилмади. У ёнида мунтазам равишда, оз бўлса-да, маҳаллий пул бирлигини ҳам олиб юрди, лекин, ўзининг сўзларига кўра, бу пуллар ҳам маҳаллий аҳолига биткоин сотиш орқали қўлга киритилган эди.

    Дастурчининг биринчи саёҳат жойи Прага бўлди — бу ерда у маҳаллий ресторанда овқат пулини биткоин билан тўлади. Ресторан ходимлари инглиз тилини билмагани сабаб, у емак ҳақини қандай тўламоқчи эканлигини узоқ тушунтиришига тўғри келди. Айни вақтда, Вайснинг фикрича, Чехияда рақамли валютага жиддий қарашади, шу сабабли ҳам, саёҳатнинг дастлабки кунлари люксембурглик саёҳатчи учун осон кечди.

    Фото: TJournal

    Фото: TJournal

    Туркияда эса нисбатан оғирроқ бўлди — бу ерда дастлаб маҳаллий аҳоли криптовалютага ишончсизлик билан қаради. Вайс ўзининг турк дўсти ёрдамидагина туркларни биткоинларнинг ишончли эканлигига ишонтира олди ва ҳатто парапланда сайр қилиш учун биткоинда пул тўлашга муваффақ бўлди.

    Кейинги ойлар давомида дастурчи яна 14 мамлакатда, жумладан, Исроил, Украина ва бир қатор Европа давлатларида бўлди. У журналистларга берган интервьюсида «эски зерикарли тизимга қайтишни» хоҳламаслигини айтиб ўтди.

    «Биткоинлар айнан ҳозир давом этаётган энг қизиқарли глобал ижтимоий-иқтисодий тажрибадир. Мен бунга ишонаман», — дея қўшимча қилди Феликс Вайс.

    24.08.2015, 16:17   Изоҳ (0)   5401
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АКТ ҳафталиги 14—18 сентябрда ўтказилади

    24.08.2015, 11:27

    Тошкентлик уч фуқарога АҚШдан юборилган iPhone смартфонлари мусодара қилинди

    23.08.2015, 11:38

    Нидерландлар 5G технологиялари синовини бошлади

    23.08.2015, 09:38

    Биржадаги ларзалар сабаб Apple 158 миллиард доллар йўқотди

    22.08.2015, 16:08

    Samsung ўзининг флагман смартфонларини iPhone эгаларига бепул тарқатади

    21.08.2015, 18:25

    Google’га ўчирилган мақолалар ҳақидаги мақолаларнинг ҳаволаларини ўчириш ҳақида кўрсатма берилди

    21.08.2015, 17:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
    Audio Icon

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    13 август, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Россия Украина билан урушда ғалаба қозонди” — Венгрия бош вазири

    Дунё | 13 август, 15:15

    Ўзбекистонда фермерларга пахтанинг ҳар бир тоннаси учун 1 млн сўмдан субсидия берилади

    Ўзбекистон | 13 август, 14:57

    Шавкат Мирзиёев пахта “спекуляцияси” билан шуғулланаётганларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 13 август, 14:46

    Мисрдаги тилла билан қопланган энг қадимги мумиё қандай кўринишда? (фото)

    Илм-фан | 13 август, 14:45

    Швейцарияда тезликни оширган ҳайдовчи 110 минг доллар жаримага тортилди

    Дунё | 13 август, 14:30

    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

    Реклама | 13 август, 13:45

    Сурхондарёдаги пропан заправкада портлаш юз берди (видео)

    Ўзбекистон | 13 август, 14:30

    Таэквондочи Трамп, самбо билан профессионал шуғулланган Путин ва қора белбоғ соҳиби Тўқаев: спорт унвонларига эга давлат раҳбарлари ҳақида биласизми?

    Спорт | 13 август, 14:24

    “Муллалар ҳаётингизни издан чиқаришига йўл қўйманг”: Нетаньяху эронликларни исёнга чақирди

    Дунё | 13 август, 14:09

    АҚШ собиқ президентига тегишли уй 5,28 миллион долларга сотилди (фото)

    Лайфстайл | 13 август, 13:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.